Abstract
Метаболик синдром (МС) репродуктив ёшдаги аёллар орасида кенг тарқалган бўлиб, ҳомиладорлик даврида она организмидаги гипергликемия, дислипидемия ва инсулин резистентлиги орқали ҳомила ва авлод юрак-қон томир тизимига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкин ("фетал дастурланиш" концепцияси). Бироқ маҳаллий адабиётларда МС ҳолатидаги оналардан туғилган авлодларда юрак девори ва клапан аппаратининг постнатал онтогенездаги морфометрик динамикасини комплекс ёритувчи тадқиқотлар етарли эмас