Abstract
Мақолада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий механизмлари, ваколатлар тақсимоти ва мувофиқлаштириш модели комплекс таҳлил қилинади. Тадқиқотда ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий “инструментлари” (ваколатларни белгилаш, регламентлар, тартиб-таомиллар, маълумот алмашинуви қоидалари), уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида ишлаши ҳамда самарадорликка таъсири ёритилади. Шунингдек, амалиётда учрайдиган тизимли муаммолар — функциялар такрорланиши, қарор қабул қилишдаги тарқоқлик, ягона стандарт ва кўрсаткичлар (KPI)нинг етишмаслиги, мониторинг-аудитнинг институционаллашмаганлиги, ахборот интеграциясидаги чекловлар илмий-амалий жиҳатдан баҳоланади.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.