Abstract
Мазкур мавзу хорижий давлатларда миллий гвардия типидаги бўлинмаларнинг қўриқланадиган объектлар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида шаклланган ижобий тажрибаларини қиёсий-ҳуқуқий ва амалий ёндашув асосида ёритишга қаратилган. Таҳлилда объект хавфсизлигини таъминлашда профилактиканинг устуворлиги, кўп қатламли ҳимоя модели (“периметр–кириш назорати–ички хавфсизлик”), режим талабларини қатъий ижро этиш, стандартлаштирилган хизмат тартиб-таомиллари (SOP), рискка асосланган режалаштириш ва ресурсларни жойлаштириш каби механизмлар ижобий амалиёт сифатида кўрсатилади.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.